Британияга Суриядан 450 нафар радикал фуқаро қайтиб келган

Жаҳон 15 Ноябрь 2015 2242

Суриядан Бирлашган Қиролликка қайтиб келган 450 нафаргача радикал-жангари Британия миллий хавфсизлиги учун тўғридан-тўғри таҳдид уйғотади. Бу ҳақда Британия ИИВ қошидаги хавфсизликни таъминлаш ва терроризмга қарши курашиш бўйича хизмат директори Чарльз Фарр маълум қилди.

“Аксилтеррор хизмати манбалари 450 нафаргача радикаллашган британияликлар Суриядан Бирлашган Қиролликка қайтиб келгани ҳақидаги ахборотни тақдим этишди”, - дея иқтибос келтирди Sunday Telegraph нашри. Газета маълумотларига кўра, Фарр Сурияга борган 750 нафарга яқин Британия фуқароси хавфсизлик ва разведка хизматлари эътиборига тушган бўлиб, уларнинг 60 фоизи ватанига қайтиб келишганини айтган. 70 нафар британиялик эса ўлдирилган.

Аксилтеррор хизмати раҳбари хабарига кўра, ИШИД қайтиб келганларга ўз ғоясини сингдирган бўлиб, Сурия ва Ироққа қайтиб бора олмайдиганлар ўзи истиқомат қилаётган ҳудудда терактлар уюштиришга тарғиб қилиниши мумкин.
Маълумотларга кўра, 100 нафар киши террористик таҳдидлар уйғотиши мумкин бўлган энг ашаддий шахслар рўйхатига киради. Аввалроқ эса Суриядан 350 нафардан ортиқроқ киши қайтиб келагин тўғрисида хабар берилган эди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5976 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6910 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21876 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50430 Жамият
Ироқ Курдистондаги референдумни тан олмайди 
08:37 27 Жаҳон
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 339 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 621 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 373 Жаҳон
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 518 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 392 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар