Бугун Туркияда G 20 мамлакатлари етакчиларининг саммити иш бошлайди

Жаҳон 15 Ноябрь 2015 5042

2015 йилнинг 15 ноябрь куни Туркиянинг Анталия провинциясидаги Белек курорт шаҳарчасида “катта йигирматалик” мамлакатлари етакчиларининг саммити ўз ишини бошлайди. У икки кун давом этади.

“Йигирматалик гуруҳи” (G20) — глобал иқтисодиёт ва молиявий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун асосий форум ҳисобланади. G20 дунёнинг иқтисоди тараққий этган ва ривожланаётган йирик мамлакатларини бирлаштиради. Жаҳон ЯИМда уларнинг улуши 85 фоизни ташкил этади. 2015 йилда G20 раислиги Туркияга топширилган.

Саммитнинг Париждаги терактлар манзарасида иш бошлаётгани унинг кун тартибига бир қатор ўзгаришлар киритилишига олиб келиши мумкин.

Туркия ҳукумати эса қаттиқ хавфсизлик чораларини кўрган. Белек амалий жиҳатдан бутунлай ташқи оламдан узилган. Анталиядан 200-300 километр радиусда йўлларга полиция постлари қўйилган бўлиб, курорт томонга йўл олган машиналар текширилмоқда.
Саммит хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳукумат 14 минг нафар полиция ходимини сафарбар қилган, Белек сув ҳавзаси ёпилган. Турк ОАВ маълумотларига кўра, мазкур саммитнинг ўтказилишига Туркия 100 миллион доллар сарфлади.
“Катта йигирматалик” етакчиларидан Аргентина президенти Кристина Киршнер ва Франция етакчиси Франсуа Олланд Туркияга кела олмайди. Аргентинада бўлиб ўтаётган сайловга Киршнернинг қатнаша олмаслигига сабаб бўлса, Олланд Париждаги терактлар муносабати билан сафарини бекор қилди. Еврокенгаш вакиллари ва унга аъзо давлатлардан ташқари, тадбирга Озарбайжон, Зимбабве, Малайзия, Сенегал, Сингапур раҳбарлари ҳам таклиф қилинган. Шунингдек, БМТ, Жаҳон банки, Жаҳон савдо, валюта ва меҳнат ташкилотлари раҳбариятининг иштирок этиши ҳам кутилмоқда.

Саммит очилиши Тошкент вақти билан 14:00да бўлиб ўтади. Шундан сўнг сессия иш бошлайди. Унда глобал иқтисодиёт, бандлик, сармоя стратегиялари муҳокама қилинади. Кечқурун саммит иштирокчилари терроризм ва қочқинлар инқирози муаммоларини муҳокама этишади. Иккинчи кун молиявий бошқарув, Жаҳон валюта ташкилотини ислоҳ қилиш, порахўрликка қарши фаолият масалалари кўриб чиқилади. Сўнгги сессия энергетика, ҳалқаро савдога бағишланади. “Катта йигирматалик” етакчилари саммит баёноти ва келгусидаги фаолият давомида ҳаракатлар режасини тасдиқлашади. Шундан сўнг раислик Трукиядан Хитойга тантанали равишда топширилади.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30145 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42374 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158870 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45035 Lifestyle
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 875 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 465 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 2066 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 188 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 907 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар