Дайжест. Ҳафтанинг энг асосий хабарлари. Жаҳон (9-15 ноябарь)

Жаҳон 15 Ноябрь 2015 3803

Ҳурматли ўқувчилар! Жаҳонда хафта давомида (9-15 ноябрь) содир бўлган хабарлар хроникасини эътиборингизга такроран ҳавола этамиз.

БМТ ташқи ишлар вазири: Исроил Фаластин халқига қарши ҳарбий жиноятлар қилмоқда>>

Исроил қуролли кучлари Фаластин халқига нисбатан ҳарбий жиноятлар содир этмоқда. Бу ҳақда араб лигасига кирувчи мамлакатларнинг фавқулодда йиғилиши пайтида БАА ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ ибн Зоид ал Наҳаён айтиб ўтган.

Британия терроризмга қарши кураш учун махсус хизматлар ходимлари сонини оширмоқчи>>

Британия молия канцлери Жорж Осборн мамлакатда махсус хизматлар ходимлари сонининг сезиларли даражада оширилишини маълум қилди, дея хабар бермоқда Reuters агентлиги.

Қоҳирда ИШИДнинг маҳаллий бошлиғи йўқ қилинди>>

Миср ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Қоҳирадаги “Ансор Байт ал Мақдис” террорчилик гуруҳининг раҳбари Ашраф ал-Гараблийни йўқ қилди. Бу ҳақда Миср ОАВ маълумотларига таяниб, ТАСС хабар бермоқда.

Путин Россия ҳудудидан Мисрга бўладиган парвозларнинг вақтинчалик бекор этувчи фармонга имзо чекди>>

Россия президенти Владимир Путин 8 ноябрдан бошлаб Россия ҳудудидан Мисрга бўладиган парвозларнинг вақтинчалик бекор этилиши тўғрисидаги фармонга имзо чекди. Мазкур фармон мамлакатнинг ҳуқуқий ахборотлар расмий интернет порталида эълон қилинди.

Google юрак хасталикларига қарши кураш усулларини ўрганишга 50 млн доллар ажратади>>

Американинг Google корпорациясининг Google Life Sciences шўъба компанияси инсонлардаги юрак қон-томир хасталикларига қарши курашнинг янги ва инновацион усулларини ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот лойиҳасида иштирок этади. 

Эрон ТИВ 3 нафар эронликнинг қатлига изоҳ сўраб, Саудия Арабистони элчисини чақиртирди>>

Саудия Арабистони элчиси Эрон Ташқи ишлар вазирлигига Саудияда 3 нафар эронликнинг қатл қилиниши юзасидан изоҳ сўраш мақсадида чақиртирилди. Бу ҳақда ISNA агентлигига асосланган ҳолда Associated Press хабар тарқатган.

Британия ТИВ: Бизни Еврокенгашдаги “пардоз” ўзгаришлари қониқтирмайди>>

Британия бош вазири Еврокенгаш раисига мамлакатларнинг ЕКга аъзо бўлиши тўғрисидаги шартномага ўзгартишлар киритилиши борасидаги талаблар битилган мактубни жўнатди.

Нетаньяху Исроилга ҳарбий ёрдам кўрсатишни давом эттиришларини сўраш учун АҚШга парвоз қилди>>

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШга парвоз қилди. Унинг кун тартибидан АҚШ президенти Барак Обама билан Американинг Исроил давлатига яқин ўн йилликда ҳам ҳарбий ёрдам кўрсатишни давом эттириш масаласини муҳокама қилиш ўрин олган.

АҚШда автотураргоҳдаги 12 машинани ер ютиб кетди>>

АҚШнинг Миссисипи штатидаги ресторанлардан бирининг автотураргоҳидаги энг камида 12та автомобиль ер остига кириб кетди, дея хабар қилди Dallas Morning News нашри.

АҚШ самолёти Венесуэла ҳаво ҳудудига берухсат кирди>>

АҚШ қирғоқ қоровули хизмати самолёти тегишли рухсатга эга бўлмай туриб Венесуэла ҳаво ҳудудига кирди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Владимир Падрино Лопес 8 ноябрь куни хабар берди.

Қирғизистон ва Ироқ ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилди>>

5 ноябрь куни Қирғизистон ва Ироқ ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатиш бўйича қўшма коммюнике имзоланди. Бу ҳақда Қирғизистон ТИВ хабар берди.

Ямандаги портлашда 16 аскар ҳалок бўлди>>

Яманнинг Мариб провинциясида йўл четига ўрнатилган портловчи ускунанинг ҳаракатга келиши оқибатида энг камида 16 нафар аскар ҳалок бўлди, дея хабар қилмоқда Reuters.

Москвалик рассом ФСБ эшигини ёқиб юборди>>

Россиялик рассом-акционист Пётр Павленский Москва марказида, Лубянкада Федерал хавфсизлик бюроси (ФСБ) биноси эшигини ёқиб юборди. Воқеа акс этган видеолавҳа интернетга жойлаштирилди.

Хорватиядаги парламент сайловида мухолифатдаги партия ғолиб бўлди>>

8 ноябрь куни Хорватияда парламент сайловлари бўлиб ўтди ва дастлабки маълумотларга кўра, мамлакат ЕИга аъзо бўлганидан бери илк марта ўтказилган ушбу парламент сайлови мухолифат ғалабаси билан якунланган.

Хитойда ҳаво ифлосланиши рекорд даражага етиб борди>>

Хитойнинг айрим ҳудудларида бугунги кунга келиб ҳаво ифлосланиши даражаси меъёридан 56 баробарга ошиб кетган. Бу ҳақда Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотига асосланган ҳолда The Guardian нашри хабар бермоқда.

The Times: Моуриньо ҳозирча ишдан бўшатилмайди>>

Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо яқин вақтлар ичида истеъфога чиқарилмайди.

Нигерия ўз тарихида 5-марта ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди>>

Нигерия U-17 терма жамоаси Чилида ёшлар ўртасида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати финалида Мали термасига қарши майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Обама ва Эрдўған ИШИДга босимни кучайтиришга келишиб олдилар>>

АҚШ ва Туркия президентлари Барак Обама ва Ражаб Тойиб Эрдўған телефон орқали суҳбатда ИШИД жангариларига қарши чора-тадбирларни кучайтиришга келишиб олдилар.

ЕТТБ 2015 йилда Тожикистон иқтисодиёти 5 фоизга қадар сустлашишини башорат қилди>>

Тожикистон ЯИМ ўсиши 2014 йилдаги 6,7 фоиздан 2015 йилда 5 фоизгача пастлашади, дейилади Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ)нинг иқтисодий башоратида.

Эрон террорчилардан хавфсираб чегараларини мустаҳкамламоқда>>

Эрон ички ишлар вазири ўринбосари Ҳуссайн Зулфуқорий берган маълумотларга қараганда, мамлакат ичига террорчиларнинг киришини олдини олиш борасидаги хатти-ҳаракатлар доирасида чегара постлари мустаҳкамланмоқда.

Сурия ва Ироқда 300 тожикистонлик ҳалок бўлди>>

Тожикистонлик жангарилари Сурия ва Ироқдаги ҳарбий ҳаракатларда кўплаб ҳалок бўлмоқда, тирик қолганларнинг кўпчилиги эса юртига қайтмоқчи. Бу ҳақда Тожикистон разведкаси эълон қилган ҳисоботда айтилди.

Россия ТИВ: Яқин Шарқ навбатдаги “қора туйнук”ни бошдан кечира олмайди>>

Яқин Шарқда ҳокимиятни куч билан ўзгартиришга бўлган навбатдаги ҳаракат жуда қимматга тушиши мумкин. Бу ҳақда Россия ТИВнинг расмий вакили Мария Захарова “Комсомольская правда” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги нонни бўлаклаб сотишга чақирди>>

Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Сапархан Омаров нонни кесилган ҳолда сотишнинг мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири сайти орқали хабар қилинди.

Дунёдаги энг пиёниста давлат номи айтилди>>

Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти ўтказган тадқиқот натижаларига қараганда, спиртли ичимликлар ичиш ҳажмининг энг юқори даражаси Литвада қайд қилинган. Бу мамлакатнинг ҳар бир фуқароси йилига 14 л спиртли ичимлик ичади, деб ёзади Британиянинг Independent нашри.

Хитой Россия билан виза тартибини бекор қилиши мумкин>>

Хитой Россия билан икки томонлама туристик оқимни ошириш мақсадида визасиз тартиб жорий қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 10 ноябрь куни ХХР ТИВ Европа ва Осиё давлатлари департаменти раҳбари Гуй Цунъю баёнот берди.

Россия ва Кувайт мақсадлар ҳақида меморандум имзолашди>>

Россиянинг “Рособоронэкпорт” корхонаси ва Кувайт Мудофаа вазирлиги 10 ноябрда мақсадлар ҳақида меморандум имзолашди.

Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазири: 2015 йил ҳосилининг бир қисми қор остида қолиб кетди>>

Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазири Асилжон Мамитбеков мамлакатнинг айрим ҳудудларида ҳосилнинг бир қисми қор остида қолганини тан олди.

Facebook’ка европаликларни кузатишни бас қилиши учун 48 соат вақт берилди>>

Брюссел Фуқаролик суди 9 ноябрь куни ўз қарори билан Facebook ижтимоий тармоғига 48 соат ичида фойдаланувчиларини кузатиш ва улар маълумотларини қайта ишлаш амалиётини тўхтатиш мажбуриятини юклади.

Роналду ҳақидаги ҳужжатли фильмнинг премьераси ўтказилди (фото+видео)>>

9 ноябрь куни "Реал" жамоасининг португалиялик футболчиси Криштиану Роналду ҳақидаги ҳужжатли фильм премьераси бўлиб ўтди.

ОАВ: Сурия армияси икки йил қамалда бўлган Сурия авиабазаси қуршовини буза олди>>

Сурия ҳукумат қўшинлари Суриянинг шимолида икки йилдан бери қамалда бўлган авиабазанинг қуршовидан ўта олишди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Бухарестдаги ёнғин туфайли қурбон бўлганлар сони 49 кишига етди>>

Руминия пойтахти Бухарест марказидаги машҳур тунги клублардан бирида 31 октябрга ўтар кечаси содир бўлган ёнғин натижасида қурбон бўлганлар сони 49 кишини ташкил этмоқда.  

Обама Эронга қарши санкцияларни бир йилга узайтирди>>

АҚШ президенти Барак Обама Эронга қарши санкцияларни бир йилга узайтирди. Бу ҳақда унинг иккала палата раҳбарларига йўлланган мактуби ва тегишли ҳужжатда айтилди.

Чилида бир соат ичида 6,9 магнитудали иккинчи зилзила содир бўлди>>

11 ноябрда Чили соҳиллари яқинида бир соат ичида 6,9 магнитудали иккинчи зилзила содир бўлди. Бу ҳақда АҚШ Геологик хизмати маълум қилди.

Ҳиллари Клинтон АҚШнинг ИШИДга қарши уруш эълон қилишига ҳали эрта деб ҳисобламоқда>>

АҚШ президенти лавозимига номзод Ҳиллари Клинтон айни пайтда ИШИД террорчилик гуруҳига қарши уруш эълон қилиш ғоясини қўллаб-қувватламаслигини айтди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.   

Путин: Россия қуролланиш пойгасига кирмаяпти, балки қўлдан бой берилганнинг ўрнини тўлдирмоқда>>

Россия президенти Владимир Путин Россия қуролланиш пойгасига киришни истамаслигини айтди, деб хабар берди ТАСС ахборот агентлиги.

Миср парвозларнинг бекор қилинаётганидан бир ойда 273 млн доллар зарар кўрди>>

Европанинг бир қатор давлатлари томонидан Мисрга учиши керак бўлган авиарейсларнинг бекор қилингани мамлакат иқтисодиётига бир ой ичида 273 миллион доллар зарар етказиши мумкин. Бу ҳақда 11 ноябрь куни республика Туризм вазирлиги хабар қилди.

Independent: Яқин Шарқда христиан дини бутунлай йўқолиш хавфи остида>>

ИШИД жангарилари томонидан бошқа дин вакилларига нисбатан шафқатсизлик билан муносабатда бўлаётгани сабабли яқин ўн йилликда Яқин Шарқдаги бир қатор мамлакатларда христиан дини тўлиқ йўқ бўлиб кетиши мумкин, дея ёзмоқда The Independent нашри.

“Д’Артаньян ва уч мушкетёр” фильми режиссёри вафот этди>>

Москвада Росссиянинг машҳур режиссёри Георгий Юнгвальд-Хилькевич 81 ёшида вафот этди. Бу ҳақда РФ кинематографиячилари иттифоқи маълумотларига таянган ҳолда Интерфакс агентлиги хабар бермоқда.

Марказий Африка Республикасида БМТ тинчликпарвари ўлдирилди>>

Марказий Африка Республикасида мусулмон жангарилари билан бўлган қуролли тўқнашувда БМТ тинчликпарвари ҳалок бўлди. Бу ҳақда халқаро ташкилот матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Мерседес» янгиланган SL дизайнини намойиш қилди>>

Mercedes-Benz компанияси янгиланган SL родстер (икки ўриндиқли усти очиқ ёки ёпиқ автомобиль) суратларини намойиш қилди. 

Афғонистон полицияси норозилик намойиши чоғида ўт очди>>

Афғонистон полицияси Кобулдаги норозилик намойиши чоғида огоҳлантириш тартибида ҳавога ўқ узди, деб хабар беради Reuters агентлиги.

Афғонистоннинг МДҲ билан чегараларига 4,5 минг жангари тўпланган>>

Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги чегара маҳкамаси ҳамдўстликнинг Афғонистон билан туташ ташқи чегараларидаги мураккаб вазиятдан хавотирда. Бу ҳақда МДҲ давлатлари чегара қўшинлари қўмондонлик кенгашининг мувофиқлаштирувчи хизмати вакили Александр Манилов маълум қилди.

Independent: Суриядаги уруш ҳаливери тугамайди>>

Шу ҳафтанинг охирида Сурияда тинчлик ўрнатиш бўйича навбатдаги музокаралар ўтказилади, аммо барча томонларни қониқтирадиган шартлар асосида муросага келиш қийин, деб ҳисоблайди The Independent колумнисти.

Turkish Airlines Россиядаги энг йирик авиаташувчи бўлди>>

Туркия миллий авиакомпанияси Turkish Airlines Россиядаги энг йирик авиаташувчи бўлиб қолмоқда. Компаниянинг 2015 йилда Россияга қатновлар йўналиши 16 фоизга ошган.

Финляндияда мусулмонлар сони православ сонидан ортиб кетди>>

Қочқинлар оқимининг кучайиши натижасида Финляндияда мусулмонлар сони православ сонидан ортиб кетди. Бу ҳақда Yle нашри хабар бермоқда.

ОАВ: Ироқда уюштирилган 2 теракт оқибатида 20 киши ҳалок бўлди>>

Ироқнинг ал-Фаллужа шаҳрида содир этилган 2 портлаш оқибатида ҳукумат армияси ва кўнгиллиларнинг 20 нафар вакили ҳалок бўлди. Бу ҳақда Al Jazira телканали хабар бермоқда.

Астрономлар Қуёш тизими яқинида янги сайёра кашф қилишди>>

Америкалик олимларнинг таъкидлашича, ушбу сайёра жуда иссиқ ва унда ҳаёт учун шароитлар бўлиши амри маҳол.

Ҳиндистонда тошқин оқибатида 20га яқин киши ҳалок бўлди>>

Ҳиндистоннинг Тамилнад штати ҳамда Пудучерри иттифоқчи ҳудудида бўрон ва тошқин оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар берди.

АТЭС саммитига Путин ўрнига Медведев боради>>

Филиппинда 18-19 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган АТЭС саммитида Россия президенти Владимир Путин ўрнига бош вазир Дмитрий Медведев иштирок этади.

Озарбайжон Алоқа ва юқори технологиялар вазири лавозимидан озод этилди>>

Озарбайжон Алоқа ва юқори технологиялар вазири Али Аббосов 12 ноябрь куни ўз лавозимидан озод этилди. Бу ҳақдаги қарор мамлакат президенти Илҳом Алиев томонидан имзоланган.

Болалар семизлиги камбағаллар касаллиги деб тан олинди>>

Шифокорлар ота-онаси камбағал бўлган болалар кўп ҳолларда семизликдан азият чекади, дея маълум қилишди. Бу борада ўтказилган тадқиқотлар натижаси Preventive Medicine журналида чоп этилди.

NYT: Трамп америкаликларнинг маошлари ҳаддан ортиқ баланд деб ҳисоблайди>>

АҚШ президентлиги учун номзодлардан бири Дональд Трамп энг кам иш ҳақи миқдорининг оширилишига қаршилигини билдирди. The New York Times нашрида ёзилишича, у америкаликлар учун шундоқ ҳам юқори маошлар тўланмоқда, деб ҳисоблайди.

Сочи аҳолиси бўрон хавфи ҳақида огоҳлантирилди>>

Россиянинг Сочи шаҳрида давом этаётган кучли ёмғирлар ва қор туфайли бўрон хавфи юзага келиши хавфи ҳақида эълон қилинди. Шаҳар ҳокимияти сайтида ёмғир туфайли дарёдаги сувларнинг тошиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинган.

Европа Иттифоқи ва Африка мамлакатлари миграция борасида ҳаракат режасини қабул қилди>>

Европа Иттифоқи ва Африка мамлакатлари миграция инқирозига қарши кураш ҳаракатлари қўшма режасини қабул қилди. Бу ҳақда Валеттада ўтган Европа Иттифоқи—Африка саммити сўнггида ЕИ кенгаши вакили маълум қилган.

Жаҳон банки Тожикистонни самарали ва манзилли ижтимоий ҳимоя тизимини ривожлантиришга чақирди>>

Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Сирил Мюллер Тожикистонга ташрифи жараёнида республика раҳбариятини фуқаролар, айниқса, аҳолининг камбағал ва заиф қатламининг турмуш шароитини яхшилашга йўналтирилган тузилмаларни ислоҳ қилишга чақирди, дея хабар қилди банк матбуот хизмати.

Қирғизистонда янги ислом банки очилади>>

Қирғизистонда ислом банкинги принциплари асосида ишловчи янги молиявий муассаса ташкил этилади. Бу ҳақда мамлакат миллий банки хабар берди.

Венгрия терма жамоаси собиқ дарвозабони 32 ёшиди вафот этди>>

Футбол бўйича Венгрия терма жамоаси собиқ дарвозабони Мартон Фулоп 32 ёшида саратон хасталиги туфайли оламдан ўтди. Бу ҳақда Daily Mail нашрининг твиттери орқали хабар берилган.

Adidas Евро-2016 турнири учун ишлаб чиқилган тўпни намойиш қилди>>

Adidas компанияси Франция мезбонлик қиладиган Европа чемпионати учун тайёрлаган тўпини намойиш қилди. 

Қозоғистон ҳукумати Мисрга парвозларни тақиқлади>>

Қозоғистон ҳукумати Мисргасайёҳлик парвозларини чеклаш тўғрисида қарор қабул қилди. Қозоғистон Сармоялар ва тараққиёт вазирлигининг Фуқаролик авиацияси қўмитаси сайёҳлик операторларини янги қарор тўғрисида огоҳлантирди.

Байрутдаги теракт: қурбонлар сони 43 нафарга етди>>

12 ноябрь куни кечаси Ливан пойтахти Байрут шаҳрида амалга оширилган терактлар туфайли ҳалок бўлганлар сони 43 нафарни ташкил қилмоқда. Ливан полицияси берган маълумотда айтилишича, теракт натижасида жароҳатланган 200 нафардан ортиқ киши шаҳардаги шифохоналарга олиб борилган.

Обама Либерияга нисбатан киритилган иқтисодий санкцияларни бекор қилди>>

АҚШ президенти Барак Обама Либерияга нисбатан киритилган иқтисодий санкцияларни бекор қилиш ҳақидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг Оқ уйдаги расмий вакили Нед Прайс маълум қилди.

Дэниэл Крэйг нега Путиннинг ролини ижро этмаслигини айтди>>

Таниқли актёр Дэниэл Крэйг нега экранда Россия президенти Владимир Путиннинг образини гавдалантирмаслигини айтди.

АҚШ Сурияда "Жиҳодчи Жон"ни йўқ қилиш мақсадида ҳаво зарбаларини амалга оширди>>

АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари самолётлари Сурия шимолида ИШИД ташкилоти жаллодларидан бири, келиб чиқиши кувайтлик, Британия фуқаролигига эга бўлган жангари "Жиҳодчи Жон"ни йўқ қилиш мақсадида ҳарбий амалиёт ўтказиб, бир қанча нуқталарга ҳаво зарбалари йўллади.

Америкалик дипломат: санкциялар давлатларнинг ташқи сиёсатдаги мақсадларига хизмат қилмоқда>>

Санкциялар давлатларга ташқи сиёсатда қўйилаётган мақсадларни амалга оширишда ёрдам бермоқда. 

ОАВ: Мисрда қулаган А321 самолёти бортида таймер ўрнатилган бўлган>>

Россиянинг А321 самолётининг Мисрда фалокатга учрашини тергов қилаётган терговчилар самолёт бортида “икки соатга ўрнатилган таймер” бўлгани ҳақида маълум қилдилар, деб хабар бермоқда Fox News телеканали.

Польша президенти янги бош вазирни тайинлади>>

Польша президенти Анжей Дуда Беата Шидлони мамлакат бош вазири этиб тайинлаб, унга янги ҳукуматни шакллантириш вазифасини топширди, дея хабар бермоқда TVN24 телеканали.

Жон Керри: Асаднинг Суриядаги келажаги ҳозирча ноаниқлигича қолмоқда>>

Сурия президенти Башар Асаднинг келажаги ва ўрни ҳозирча ноаниқлигича қолмоқда, деб айтди АҚШ Давлат котиби Жон Керри Вашингтондаги Тинчлик институтидаги нутқи давомида.

Суриядаги уруш давомида 300та археологик объект зарар кўрди>>

2011 йилдан буён Сурия ҳудудидаги 300га яқин археологик қазилма ишлари объектлари зарар кўрди. Бу маълумотларни мамлакат қадимиятлари ва музейлари ҳукумат департаменти директори Маъмун Абдулкарим Франциянинг Le Figaro газетасига берган интервьюсида келтириб ўтди.

2015 йилда Қозоғистонда 800 нафарга яқин амалдор порахўрликда айбланди>>

2015 йилнинг 9 ойи давомида Қозоғистонда 800 нафарга яқин давлат амалдори порахўрликда айбланган. Бу ҳақда журналистларга Қозоғистон Республикаси коррупцияга қарши кураш ва давлат хизматлари агентлиги вакили Алик Шпекбаев маълум қилган.

Жаҳон бозорида нефть нархи 44 долларга тушди>>

Жаҳон бозорларини нефть ва металл нархларининг тушиши билан боғлиқ янги хавф қамраб олмоқда. Инвесторлар бу ҳолат Хитой иқтисодиётининг келгусида янада секинлашига олиб келишидан хавотир олишмоқда.

МТС компанияси нархи 10 кун ичида 1 млрд долларга тушиб кетди>>

МТС компаниясининг АҚШдаги депозитар қоғозлари нархи 2014 йил декабридаги максимал тушиш кўрсаткичларини янгилаб, компанияда котировкалари 13.3 фоизга тушиб, битта қоғоз нархи 6.39 долларни ташкил қилди.

БМТ ривожланаётган давлатларга бир томонлама иқтисодий санкциялар қўллашга қарши резолюция қабул қилди>>

БМТ Бош ассамблеясининг сентябрь ойида бўлиб ўтган 70- сессияси доирасида сиёсий босим ўтказиш воситаси сифатида бир томонлама иқтисодий чоралардан фойдаланиш масалаларини кўриб чиқиш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.

Германия терма жамоаси теракт хавфи туфайли Париждаги меҳмонхонадан эвакуация қилинди>>

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 97709 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 47148 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52070 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9483 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20261 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 970 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 372 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 1504 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 2137 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 933 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар