Терроризмга қарши самарали кураш учун ёшлар ўртасида ишсизликни камайтириш керак. Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған “йигирматалик”нинг меҳнат ва бандлик бўйича ишчи гуруҳи мажлисида ушбу фикрларни билдириб ўтди.

“Дунё молиявий доирасининг ёшлар ўртасида ишсизлик соҳасини қўллаб-қувватлашини аниқлаштириш олиш лозим. Агарда дунё молияси шу иш билан шуғулланса, биз терроризмнинг белини синдира оламиз. Мен мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлайман”, - деди у.

Эрдоган Туркия энг кам ва ўртача ойлик иш ҳақини кўтариш соҳасида жиддий натижаларга эришганини қайд этди. “Самарали иқтисодиёт ва бандлик сиёсатининг муваффақиятли жорий этилиши учун ходимлар ва иш берувчилар ўртасида яқин ижтимоий муносабатлар асосий шартлардан ҳисобланади. G20 майдонида бунга эришилади”, - деди Туркия раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 15-16 ноябрь кунлари Туркиянинг Анталия провинциясидаги Белек курорт шаҳарчасида “катта йигирматалик” мамлакатлари етакчиларининг саммити бўлиб ўтади. Унда дунёнинг иқтисоди тараққий этган ва ривожланаётган 20 мамлакати раҳбарлари глобал иқтисодиёт ва молиявий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишади.