14 ноябрь куни Парижда содир этилган терактлар сабабини текширишга ёрдам бериш мақсадида АҚШнинг федерал қидирув бюроси ўз агентларини Франция пойтахтига жўнатади. Бу ҳақда The New York Times газетаси ёзмоқда.

Гуруҳ аъзолари сафидан электрон қурилмалардан, жумладан, телефон ва компьютерлардан маълумотларни қайта тиклаш бўйича махсус мутахассислар ўрин олган.

ФТБ агентлари француз ҳамкасблари билан бирга иш олиб боришади ва қўлга киритилган маълумотларни таҳлил қилиш мақсадида АҚШга жўнатиб туришади.

Аввалроқ ФТБ Париж теракти вақтида омон қолганларни аниқлаш мақсадида ижтимоий сайтлардан фойдаланиш мумкин бўлган махсус дастур ишлаб чиққани тўғрисида маълум қилинган эди.