Франция бош вазири Мануэль Вальс мамлакат Суриядаги ИШИД марраларига авиазарбалар беришда давом этишини маълум қилди, дея хабар бермоқда Reuters.

Унинг маълумотларига кўра, Париждаги қўпорувчилик ҳаракатлари натижасида 129 киши ҳалок бўлди, 352 киши жароҳатланган бўлиб, уларнинг 99 нафари оғир аҳволда. Парижда фавқулодда ҳолат тартиби жорий этилган. ИШИД жангарилари террористик ҳужумларга алоқадор эканини тан олишди.

Аввалроқ The Guardian нашри француз сиёсати Сурияда бошқа ғарб мамлакатларига қараганда энг самарали таъсир кўрсатгани ҳақида ёзган эди. Гап дастлаб Башар Асад ҳокимияти ҳақида кетмоқда. Бироқ ИШИД пайдо бўлганидан сўнг Франция, Британиядан фарқли равишда, террористларга қарши ҳужумларга қўшилди.