Мутахассислар Париждаги терактларда қурбон бўлганлардан 20-30 нафарининг шахсини аниқлашга улгурмади, дея хабар бермоқда Франция бош вазири Мануэль Вальс.

“103 кишининг жасади идентификация қилинди, 20-30 нафаргача кишининг шахси ҳозирча аниқлаштирилган йўқ”, - деди бош вазир журналистларга.

Эслатиб ўтамиз, 13 ноябрь оқшомида Парижнинг бир қанча округларида терактлар уюштирилди ва бунинг оқибатида 129 нафар киши нобуд бўлди, жароҳат олганлардан 99 кишининг аҳволи анча оғирлиги маълум қилинди.