Франция полицияси террористлардан бирининг акаси ва отасини қўлга олди

Жаҳон 15 Ноябрь 2015 3843

Француз полицияси «Батаклан» театрида одамларни гаровга олишда иштирок этиган террорист-худкушлардан бирининг акаси ва отасини қўлга олди, дея ёзмоқда Liberation.

Тергов жараёнига алоқадор ахборот манбасининг хабар беришича, Франция фуқароси сифатида рўйхатдан ўтган жангарининг қариндошлари яшаган уйлар полициянинг аксилтеррор бўлинмалари томонидан тинтув қилинмоқда.

Аввалроқ парижлик террористлардан бири махсус хизматлар назорати остида бўлгани хабар қилинган эди. Ўз навбатида, террористликда гумон қилинаётган икки шахс Францияга Греция орқали кириб келган.

Эслатиб ўтамиз, 13 ноябрь оқшомида Парижнинг бир қанча округларида терактлар уюштирилди ва бунинг оқибатида 129 нафар киши нобуд бўлди, жароҳат олганлардан 99 кишининг аҳволи анча оғирлиги маълум қилинди.

Кўпроқ янгиликлар