Францияда синов поездининг темир йўл изидан чиқиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 10 кишига етди, деб хабар бермоқда Le Parisien нашри.

Аввалроқ Франция шарқидаги Эквешем шаҳрида тезюрар поезд издан чиқиб кетиши оқибатида фалокатга учрагани маълум қилинганди. Фожиа оқибатида 60 киши жабр кўрган.

Дастлабки маълумотларга кўра, фалокатга техник муаммолар сабаб бўлган.