Туркиянинг Анталья шаҳридаги саммитда йиғилган G20 иштирокчилари чегаралар назоратини кучайтириш ва авиахавфсизликни таъминлаш меъёрларини ошириш борасида келишиб олишади. Бу ҳақда лойиҳа матбуотга маълум қилинган.

Қайд этилишича, 14 ноябрга ўтар кечаси Париж шаҳрида содир этилган терактлардан кейин саммит дастурига шу ҳақда қўшимча киритилган.
Хабарда айтилишича, саммит иштирокчилари бу воқеага муносабатларини билдириб ўтишади.

Бироз олдинроқ, Франция ТИВ раҳбари Мануэль Вальс теракт қурбонларидан 103 нафарининг шахси аниқлангани ҳақида маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, 14 ноябрга ўтар кечаси Франция пойтахти Париж шаҳрида ИШИД жангарилари томонидан давомли терактлар содир этилди. Охирги маълумотларга кўра, ушбу хунрезликлар натижасида 129 киши ҳалок бўлган, жароҳатланганлар сони 352 нафарни ташкил этади. Жароҳатланиб шифохонага ётқизилганларнинг 99 нафари оғир аҳволда қолмоқда.