Ҳафта дайжести: Энг қизиқарли хабарлар (9-15 ноябрь)

Жаҳон 15 Ноябрь 2015 8544

Ҳурматли ўқувчилар, тугаётган ҳафтада (9-15 ноябрь) рўй берган энг қизиқарли янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

Янги Зеландиядаги биринчи мушуклар кафеси хитга айланди>>

Янги Зеландиянинг Окленд шаҳридаги The Cat Lounge кафеси мавсус хитига айланди, деб хабар беради Stuff.co.nz. Мамлакатда очилган бу турдаги биринчи муассаса асосчилари Майк Жонс ва Вики Чепменлар эришилган муваффақиятдан ўзлари ҳам таажжубда эканликларини тан олдилар.

Мильнер ва Цукерберг олимларга 22 млн доллар беришади>>

Россиялик бизнесмен Юрий Мильнер асос солган нуфузли мукофотга сазовор бўлган олимлар 2015 йилда 22 млн доллар олади. Breakthrough Prize 2012 йилда ташкил топган бўлиб, кейинчалик Facebook асосчиси Марк Цукерберг томонидан қўллаб-қувватланган эди.

Хитойда ҳаво ифлосланиши рекорд даражага етиб борди>>

Хитойнинг айрим ҳудудларида бугунги кунга келиб ҳаво ифлосланиши даражаси меъёридан 56 баробарга ошиб кетган. 

Будапештлик харидор 1 млн евролик LaFerrari`ни харид қилиб, бир неча дақиқа ичида уни уриб олди>>

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида истиқомат қилувчи киши янги сотиб олган LaFerrari русумли машинасида харидидан бир неча дақиқа ўтибоқ, аварияга учради.

Олти миллионинчи қирғизистонлик 26 ноябрь куни туғилиши кутилмоқда>>

6 миллионинчи қирғизистонлик шу йилнинг 26 ноябрь кунида дунёга келиши кутилмоқда. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати хабар тарқатган.

Англиядаги тунги клуб олдида 20 ёшли йигитнинг қўлини кесиб кетишди>>

Англиянинг жанубий-шарқида жойлашган Лоутон шаҳрида (Эссекс графлиги) ниқобли босқчинчилар 20 ёшли йигитга ҳужум уюштиришди, деб ёзади The Independent.

Финляндияда бир гуруҳ мусулмон қочқинларга чўчқачилик марказидан бошпана берилди>>

Финляндиянинг Хювинкя шаҳрида (Хельсинки яқинида) собиқ чўчқачилик илмий-тадқиқот марказининг биносида мусулмон қочқинларни жойлаштириш маркази ташкил этилди. Бу ҳақда Iltalehti нашри ёзмоқда.

Австралияда "дунёнинг энг қари кўппаги" яшамоқда>>

Австралиянинг Виктория штатида "дунёнинг энг қари кўппаги" яшаётгани аниқланди. Бу ҳақда Metro нашри маълум қилган.

Британиялик ҳайдовчи тезликни оширгани учун 2 йилга қамалди>>

Буюк Британияда яшовчи автомобил эгаси тезликни тақиқланган ҳудудда тезликни меъёридан оширгани учун судланди ва унга 2 йиллик қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар қилган.

9 ёшли ҳинд мобил иловалар ишлаб чиқарувчи компания раҳбари бўлиб ишламоқда>>

Ҳиндистонда туғилган, бироқ ҳозирда АҚШнинг Остин шаҳрида истиқомат қилаётган учинчи синф ўқувчиси Рубен Пол ўзининг 9 ёшида мобил қурилмалар учун илова дастурлар ишлаб чиқарувчи компания раҳбари сифатида киберхавфсизлик бўйича ташкил этилган конференцияда иштирок этди, деб ёзади The Times of India.

Salam Mobile иловаси 2015 йилнинг энг яхши ислом лойиҳалари рейтингида>>

Islamica 500 нашриёти яқин кунларда 2015 йилнинг энг яхши ислом лойиҳалари рейтингини эълон қилади. Islamica 500, бу – мустақил манба бўлиб, йирик медиа-гигантлар билан ҳамкорлик олиб боради.

Гулсанам Мамазоитова: Концерт сифатини унинг сонини кўпайтириб, йўқотишни истамайман>>

Гулсанам Мамазоитова Улуғбек Раҳматуллаев концертига ташриф буюрган вақтда журналист билан гаплашди ва ўз ижодидаги сўнгги янгиликлари ҳақида маълумот берди.

Озодбек Назарбеков Лутфий ғазалларини ҳам қўшиқ қилмоқчи>>

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков мумтоз шоир Мавлоно Лутфийнинг ғазалларини қўшиқ қилиб куйламоқчи.

Инди Коуи - тўп билан муомала қилишда дунёдаги энг моҳир жонглёр қиз>>

Спортс.ру сайтидаги «Король и Шут» блоги муаллифи ўз мухлисларини ажойиб маҳорат эгаси, "дунёдаги энг маҳоратли финтёр қиз" Инди Коуи билан таништирди.

Серхио Рамос: Қабрим устига «Реал» ва «Севилья» байроқларини ёпишсин>>

Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Серхио Рамос Испания чемпионатининг 11-турида "Севилья"га қарши кечган баҳсда маҳаллий мухлислар ўзига қарата ҳуштак чалишганини оғир қабул қилганини билдирди.

Дунёдаги энг пиёниста давлат номи айтилди >>

Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти ўтказган тадқиқот натижаларига қараганда, спиртли ичимликлар ичиш ҳажмининг энг юқори даражаси Литвада қайд қилинган

Барак Обама фейсбукда ўз саҳифасини очди>>

АҚШ президенти Барак Обама фейсбук ижтимоий тармоғида ўз саҳифасини юритишни бошлади

Испаниялик докторни ғойиб бўлганидан 20 йил ўтиб, Италия ўрмонидан топишди>>

Испаниялик докторни ғойиб бўлганидан 20 йил ўтиб, Италия ўрмонидан тирик ҳолатда топишди

Саудияда эфиопиялик энага 3 ёшли боланинг бошини олишга ҳаракат қилганида қўлга олинди>>

Саудия Арабистонида эфиопиялик энага 3 ёшли боланинг бошини олишга ҳаракат қилганида қўлга олинди

Мексикада "Макдоналдс" ресторани "каламушли гамбургер" туфайли ёпиб қўйилди>>

Мехико штати бош прокуратураси 9 ноябрь куни тез тайёрланадиган овқатлар тақдим қилиш билан шуғулланадиган "Макдоналдс" ресторанлари тармоғини ёпди. Мехико яқинидаги Тлалнепантле ҳудудида жойлашган бу ресторанда сотилган гамбургердан каламуш боши топилган

Toyota’нинг митти купесига 1.2 л ли турбомотор ўрнатилади>>

Toyota SF-R митти купесининг сотувга мўлжалланган версияси 1.2 л ли 4 цилиндрли турбомотор билан таъминланади

Хитойда 18 минг нафақахўр жамоавий рақсга тушди>>

Ўтган дам олиш кунлари хитойлик 18 минг нафақахўр Хэбэй вилоятидаги Сянхэ уездида тўпланиб, жамоавий рақс уюштирди

Плутонда биринчи муз вулқонлари топилди

New Horizons аппаратидан янги маълумотлар олишда давом этаётган америкалик олимлар Плутон митти сайёрасида криовулқонлар бор, деган хулосага келишди

Швециялик сайёҳлар Австралияда супермаркет аравачасига ўтириб, машина билан тўқнашди>>

Швециялик икки ўртоқнинг Австралияга саёҳати фожиа билан якун топди

АҚШда 9 яшар қизчани питбул зотли ит ғажиб ташлади>>

АҚШнинг Лонг-Айленд шаҳрида 9 ёшли қизчага питбул зотли ит ташланди

Starbucks компаниясини қизил идишлар сабаб “Исони ёмон кўришда” айблашмоқда>>

Илгари компания томонидан ишлаб чиқарилган бир марталик идишлар қор учқунлари, юлдузлар ва байрамларнинг бошқа рамзлари билан бўялган эди. Газетанинг таъкидлашича, идишларнинг ҳозирги кўриниши “шунчаки байрамона қизил рангда”

Индонезияда тимсоҳлар қўриқлайдиган қамоқхона қурилиши мумкин>>

Индонезияда гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишининг олдини олувчи миллий бошқармаси (BNN) тимсоҳлар қўриқлайдиган ҳибсхона қуриш таклифи билан чиқди

Даниялик сайёҳ тасодифан “муаллақ” тош топиб олди>>

Даниялик сайёҳ Могенс Эскесен тасодифан “муаллақ” турган тош топиб олди

Чекиш мумкин бўлган дунёдаги илк смартфон ишлаб чиқилди>>

Электрон сигареталар ишлаб чиқарадиган Vaporcade компанияси смартфон ва чилим гидридини оммага намойиш қилди

Таиландда ер юзининг энг новча кишиси оламдан ўтди>>

Таиланд шимоли-шарқидаги Сурин вилоятида дунёдаги энг баланд бўйли инсон сифатида қайд этилган 26 ёшли Порнчай Саосри вафот этди. Унинг бўйи баландлиги 2 метру 69 сантиметрни ташкил этарди

Британиялик ёш миллиардер Пол Ангад ўз жонига қасд қилди>>

8 ноябрь куни британиялик таниқли тадбиркор ва продюсер Ангад Пол жонсиз ҳолда топилди. Полиция маълумотига кўра, ушбу миллиардер Лондондаги баланд қаватли бинолардан биридан, 8-қаватдаги уй деразасидан пастга қулаган

Бостон ҳукумати жамоат жойида ўйинчоқ қуроллар билан юришни тақиқлади>>

Бостонда жамоат жойларида кўриниши ўқ отар қуролларники сингари ўйинчоқлар билан юриш тақиқланди

Арнольд Шварценеггер ҳинд фильмида салбий қаҳрамон ролида суратга тушади>>

АҚШнинг энг машҳур актёри Арнольд Шварценеггер яқин кунларда Болливудга йўл олади

Revols бир дақиқада қулоққа мослаша оладиган қулоқчин тақдим этди>>

Revols жамоаси инсон қулоғига мустақил равишда мослашувчан қулоқчин (наушник) тақдим этди

Мияга биринчи марта дори ультратовуш ёрдамида тўғридан-тўғри киритилди>>

Канадалик шифокорлар тарихда биринчи марта гемато-энцефалик тўсиқни енгиб ўтиб, кимё-терапевтик препаратни бевосита мия тўқималарига юбора олди

Япониялик йигит ўз iPhone'идаги 61 белгидан иборат паролни 10 сонияда терди>>

Япония жамоат транспортидаги йўловчилардан бири қўшни йўловчининг ўз iPhone'даги 61 белгидан иборат ҳимоя паролини 10 сонияда очганини видеога олди

Қозоғистон аҳолиси учун LiveJournal платформасига кириш имкони 4 йилдан сўнг қайтиб берилди>>

Қозоғистон ҳукумати мамлакат фуқаролари учун 2011 йилда ёпиб қўйилган “Тирик журнал” блог-платформасини қайта ишга туширди. Бу ҳақда “Gazeta.Kz” хабар бермоқда.

Гулчеҳра Эшонқулова фамилиясини ўзгартирдими?>>

Ўзбекистонлик таниқли актриса Гулчеҳра Эшонқулова айни вақтда хорижда. Унинг Инстаграмига ўзи томонидан қўйилган суратлардан билиш мумкинки, у Туркияда ва ёлғиз эмас.

Эрнинг туғаётган рафиқаси ёнида олган селфиси интернетда машҳурлашиб кетди

Туғруқ хонасида ўз рафиқаси фарзандини дунёга келтираётган ҳолатни селфига муҳрлаган эр интернетни "забт этди".

Қирғизистонда келинни уйидан отда олиб кетиш урф бўлмоқда>>

Охирги пайтларда қўшни Қирғизистонда тўй кортежларини яратишда ўзига хос мода пайдо бўлди. Илгари турли-туман машиналарда келиннинг уйига келиш одат бўлган бўлса, эндиликда ёш йигитлар отларга қизиқиш билдирмоқда.

Сиэттл ҳокимияти шаҳардаги "сақичли девор"ни йўқ қилишга кўрсатма берди>>

АҚШнинг Сиэттл шаҳри ҳукумати шаҳардаги машҳур "Сақичли девор"ни йўқ қилиш ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда The Seattle Times нашри хабар тарқатган.

Женевада пушти олмосли узук 28,8 млн долларга сотилди>>

16 каратли кам учрайдиган пушти олмос Женевадаги Christie's аукционида 28,8 млн долларга сотилди. Бу ҳақда аукцион уйи сайтида маълум қилинган.

Куала-Лумпурдан Тошкентга 311 дона ананас яширин тарзда олиб кирилиши тўхтатиб қолинди>>

“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан Тошкент халқаро аэропортида бир нечта божхона қоидабузарликлари фош қилинди. Бу ҳақда “Тошкент-Аэро” ИБК ахборот хизмати хабар берди.

Жанубий Африка истеъдодлар шоусида 3 яшар DJ ғолиб бўлди>>

DJ Arch Jr. тахаллусли 3 ёшли бола “Жанубий Африкада истеъдодлар бор” шоусида ғалаба қозонди, деб хабар беради The New Musical Express нашри.

Ўзбек хонандаси пойтахт аҳолисини ҳайратга солди>>

Турли мусиқали телевизион-шоулар қатнашчиси, истеъдодли ёш ижрочи Улуғбек Халиқов Тошкент аҳлини ҳайратда қолдирди. Хонанда кафе мижозлари, автобус йўловчилари, шаҳар кўчаларидаги пиёдалар олдида чиқиш қилди. 

Alibaba Бўйдоқлар кунининг дастлабки 12 соатида 9 млрд долларлик товар сотди>>

Онлайн-савдо билан шуғулланувчи Alibaba компанияси Хитойда 11 ноябрь – Бўйдоқлар куни муносабати билан маҳсулотларни онлайн тарзда арзон сотиш эълон қилингандан кейин 12 соат ўтиб Tmall платформаси орқали 9 млрд долларлик товар сотди ва ўтган йилдаги рекордини янгилади. 

Brabus 700 от кучига эга Mercedes-Benz GLE Coupe ишлаб чиқди>>

Brabus тюнинг-ательеси 700 Сoupe номини олган “кучлантирилган” Mercedes-Benz GLE Coupe 63 AMG S кроссоверини ишлаб чиқди. Унинг тақдимоти Дубайдаги моторшоуда ўтказилди.

Дунёдаги энг тез машина ихтирочиси минг от кучига эга электрокар ишлаб чиқади>>

АҚШнинг Hennessey Performance компанияси (дунёдаги энг тезкор машина - Venom GT’ни яратгани билан машҳур) электромобиль ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания раҳбари Жон Хеннессига таянган ҳолда Top Gear хабар бермоқда.

Фейсбук мессенжерида телефонда дўстлар расмини топиб, уларни дўстларга юборишни таклиф қилувчи функция пайдо бўлди>>

Дунёдаги энг йирик ижтимоий тармоқ Facebook ўзини ошкор этмасликни истайдиган фойдаланувчиларда қарама-қарши ҳислар уйғотувчи функцияларни жорий қилишда давом этмоқда. Фейсбук мессенжери фойдаланувчининг дўстларини смартфонга яқинда олинган ижтимоий тармоқдаги фотосуратлари бўйича топишни ўрганиб олди.

Япониянинг MRJ лайнери 40 йил ичида илк бор парвозга кўтарилди>>

Mitsubishi Aircraft компанияси томонидан ишлаб чиқилган MRJ йўловчи лайнери ўзининг илк парвозини амалга оширди.

Финляндияда муҳожирларни содда фин тилида гапиришга чақиришмоқда>>

Финляндияда Puhu selkokieltä! (Содда фин тилида гапир!) деган кампания бошланди. Бундан мақсад мамлакат аҳолиси муҳожирлар учун соддалаштирилган фин тилини тарғиб қилишдан иборат, деб хабар бермоқда Yle.

Астрономлар Қуёш тизими яқинида янги сайёра кашф қилишди>>

Америкалик олимларнинг таъкидлашича, ушбу сайёра жуда иссиқ ва унда ҳаёт учун шароитлар бўлиши амри маҳол.

Муслима аёл ўзига нисбатан билдирилган ҳар бир ғийбатона твит учун 1 доллар хайрия қилади>>

Австралиялик журналист Волид Алининг рафиқаси, ислом динини қабул қилган Сюзан Карланд ЮНИСЕФ ҳисобига хайрия маблағи ўтказишнинг ғаройиб йўлини ўйлаб топди. У ўзига нисбатан билдирилган ҳар бир ғийбатона (ёмон) твит учун 1 доллар хайрия қилишини айтган.

Бонд ҳақидаги янги фильмдан ўрин олган портлаш Гиннесс рекордлар китобига киритилди>>

Бонд ҳақидаги охирги фильм “Спектр”дан ўрин олган портлаш Гиннесс рекордлар китобига кино тарихидаги энг кенг миқёсли портлаш тариқасида киритилди. Бу ҳақда IndieWire портали ёзмоқда.

Финляндияда мусулмонлар сони православ сонидан ортиб кетди>>

Қочқинлар оқимининг кучайиши натижасида Финляндияда мусулмонлар сони православ сонидан ортиб кетди. Бу ҳақда Yle нашри хабар бермоқда.

Rolls-Royce ноодатий “қайтариб олиш кампанияси”ни эълон қилди>>

Олий тоифага мансуб Rolls-Royce автомобилларини ишлаб чиқарадиган компания ўзига хос “қайтариб олиш кампанияси” ҳақида эълон қилди. The Financial Times нашрининг хабар қилишича, компания фақатгина битта машина – Ghost русумидаги седанни қайтариб олди.

Болалар семизлиги камбағаллар касаллиги деб тан олинди>>

Шифокорлар ота-онаси камбағал бўлган болалар кўп ҳолларда семизликдан азият чекади, дея маълум қилишди. Бу борада ўтказилган тадқиқотлар натижаси Preventive Medicine журналида чоп этилди.

Будапештдаги уй деворларидан Холокост қурбонларига оид 6.3 минг формуляр топилди>>

Будапештдаги уй деворларидан Холокост қурбонларига оид 6.3 минг формуляр топилди. Айтилишича, бу шахсий карталар 1944 йили Венгрия яҳудийлари томонидан тўлдирилган.

Чилида дунёнинг энг катта телескопи қурилиши бошланди>>

Йирик Магеллан телескопи (GMT) қурилиши ишлари Чилининг Атакама саҳросида олиб борилади. Бу телескоп дунёдаги энг каттаси бўлиши кутилмоқда. Қурилиш ҳудудига Чили президенти Мишель Башалет ташриф буюрган ва илк ғиштни қўйиш маросимида қатнашган.

БМТга Каъбапўшнинг бир бўлаги совға қилинди>>

Саудия Арабистони Қироллиги 2015 йилги ҳаж мавсумида Бирлашган Миллатлар Ташкилотига Каъбапўшнинг бир бўлагини совға қилди.

Олимлар Ер ўлчамидаги, Қуёш тизимига энг яқин экзосайёрани аниқлашди>>

Массачусетс университети олимлари ўлчами ва вазни бўйича Ерга ўхшаш, Қуёш тизимига энг яқин сайёрани аниқлашди. Бу ҳақдаги мақола Nature журналида чоп этилди.

ОАВ: Хитойда 470 тоннали олтин хазина аниқланди>>

Хитойда ўтказилган Сариқ денгиз кунида йирик олтин захирасини аниқлашди. Унинг умумий оғирлиги 470 тоннани ташкил этмоқда, деб хабар беради South China Morning Post газетаси.

“Ақлли” соатлар қўлдаги буюмларни танишга ўргатилди>>

Карнеги-Меллон университети олимлари ва Disney мутахассислари одам қўлидаги буюм металл буюм ёки электр асбоб эканлигини аниқлай оладиган “ақлли” соатлар прототипини ишлаб чиқдилар, деб маълум қилинмоқда Disney Research берган баёнотда.

Гўштсиз сэндвич дунёдаги энг яхши бургер сифатида тан олинди>>

Америкадаги GQ журнали тадқиқот ўтказиб, "Ейиш ва олиб юриш мумкин бўлган энг яхши 50 нарса" рўйхатини тузди ва дунёдаги энг яхши бургерни аниқлади. Унга кўра, Нью-Йоркнинг Манхэттен туманида жойлашган Superiority Burger ресторанида тайёрланган гўштсиз бургер шундай номга сазовор бўлди. 

Мексикалик қиз 43 минг маротаба зўравонлик қурбони бўлганини маълум қилди>>

Одам савдоси қурбони бўлган мексикалик Карла Ясинто (Karla Jacinto) CNN телеканалига берган интервьюсида 43,2 минг маротаба номусига тегилганини маълум қилди. У ўсмирлик пайтидаёқ жиноятчилар қўлига тушиб қолган.

Мутахассис: 15 йилдан сўнг Москвада интернет бутунлай текин бўлади>>

2030 йилга келиб Москвада интернетдан фойдаланиш мутлақо текин бўлиши мумкин. Бу ҳақда Москва ахборот технологиялари таҳлилий бўлинмаси бошлиғи Алексей Чукарин айтиб ўтган.

Скейтбордчи бульдог Гиннесс рекордлар китобига киритилди>>

Отто лақабли скейтбордчи бульдог Гиннесс рекордлар китобига киритилди. Sky News порталининг хабар беришича, перулик 4 яшар ит скейт устида 30 кишининг оёғидан иборат “тоннель” бўйлаб учган.

Ер сайёрасининг 6 миллиардинчи одами Қозоғистонда паспорт олди>>

Олмаота мактабларидан бирида ўқувчи Рабия Ермуханова 16 йил аввал Ер юзининг 6 миллиардинчи одамига айланган эди. У бугун паспорт олди. Бу ҳақда 24.kz хабар бермоқда.

Apple компанияси 2016 йилда телефонлар орқали пул тўлай оладиган иловани ишга тушириши мумкин>>

Американинг Apple корпорацияси 2016 йилда смартфонлар ёрдамида бир лаҳзада пул маблағларини бошқа ҳисобларга ўтказиш ёки харидларни амалга оширишга имкон берадиган мобил иловани тақдим этиши мумкин. 

2 ҳафта олдин йўқолиб қолган қирғизистонлик интернет-клубдан топилди>>

13 кун олдин, 29 октябрь куни уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган қирғизистонлик бу вақт давомида интернет-клубда қолиб, "Дота" ўйини ўйнаш билан машғул бўлган.

Бразилиядаги қамоқхонадан 8 маҳбус озодликдаги шериклари қазиган туннел орқали қочиб кетди>>

Бразилия жанубидаги Ибаити шаҳарчаси ҳудудида жойлашган қамоқхонадан қочиб кетган 8 нафар маҳбус қидирилмоқда.

“Мовий ой” олмоси 48 млн долларга сотилди>>

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22609 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40441 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153836 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43889 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 798 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 2242 Жаҳон
Каталония ҳукумати мусулмонларни ҳақорат қилмасликка чақирди
19:52 1197 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 973 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Кўпроқ янгиликлар