Ироқнинг Синжар шаҳрида иккита оммавий қабр топилди

Жаҳон 15 Ноябрь 2015 4745

13 ноябрь куни Ироқ шимолидаги Синжар шаҳри ИШИД жангарилари қўлидан озод қилинган эди.

Курдлар қўшини томонидан озод қилинган бу шаҳарда иккита оммавий қабр топилган. Бу қабрларга ИШИД томонидан ўлдирилган шаҳарликлар кўмилгани тахмин қилинмоқда.

Манбанинг айтишича, қабрлардан бирига 500 нафардан зиёд кишнинг жасади ташланган.

Шанба куни топилган биринчи қабрдан 80 нафарга яқин аёлнинг жасади қолдиқлари аниқланганди.

Маълумот учун, Синжарда асосан язидлар истиқомат қилар эди. Бу тоифа ИШИД томонидан даҳрийлар деб эълон қилинган.

Кўпроқ янгиликлар