14 ноябрь куни Сеулда ҳукуматга қарши 70 минг кишидан иборат намойиш вақтида шаҳар полицияси 12 кишини ҳибсга олган. Бу ҳақда Ассошиэйтед Пресс. агентлиги хабар бермоқда.

Агентлик берган маълумотга кўра, полиция намойиш иштирокчиларини тарқатиб юбориш мақсадида кўздан ёш оқирувчи газ ва сув отгичлардан фойдаланган. Шаҳарнинг турли нуқталаридан келган намойишчилар шаҳар кенгаши биносига ёпирилиб киришган. Улар аҳоли бандлиги ва таълим соҳасидан норози бўлишиб, президент Пак Кин Хе ҳукуматига қарши намойиш ўтказишган.

Полиция маълумотига кўра, бу 2008 йилнинг май ойида 100 минг кишилик норозиликдан кейинги Сеул тарихидаги энг йирик намойишдир.