АҚШ давлат котиби Жон Керри Сурия президенти Башар Асадни “Ироқ ва Шом ислом давлати” террорчилик ташкилотидан нефть сотиб олаётганликда айблади. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар бермоқда.

“Вазият шундайки, айнан у улар учун оҳанрабога айланди... Асад ИШИДдан нефть сотиб оляпти, уларга нефть сотяпти”, — деди Керри.
Аввалроқ Башар Асад Парижда содир этилган терактларга муносабат билдирар экан, Францияда содир бўлган ушбу хунрезлик Сурияда беш йилдан бери бўлиб келмоқда, деб айтиб ўтган.