КХДР етакчиси Ким Чен Ин Башар Асад, Сурия ҳукумати ва халқини мамлакатда бошланган “Ўзгаришлар ҳаракати”нинг 45 йиллиги билан муборакбод этди. Бу ҳақда ЦТАК ахборот агентлиги хабар бермоқда.

У ўзининг табрик телеграммасида Сурия халқига “янада кўп омад ва душманларга қарши курашда кучли бўлишликни” тилаган. Шу билан бирга у Сурия ҳукуматини қўллаб-қувватлашини ҳам изҳор этган.

Маълумот учун, "Ўзгаришлар ҳаракати”га (The rectification movement in Syria) 1970 йилнинг 16 ноябрида ўша пайтдаги мамлакат мудофаа вазири Ҳофиз Асад бошчилик қилган.