Қўшма Штатлар президентлигига номзод Ҳиллари Клинтон Барак Обаманинг АҚШ ИШИД жангариларини тўхтатишнинг уддасидан чиққани тўғрисидаги фикрларига муносабат билдирди, дея хабар бермоқда CNN.

“Менинг фикримча, биз ИШИДга асосий таҳдид, халқаро терроризм тизими сифатида қарашимиз керак. Уни тўхтатиб бўлмайди. Уни мағлубиятга учратиш керак”, - дея қайд этди Клинтон хоним.

Клинтоннинг қўшимча қилишича, президентнинг Қўшма Штатлар ИШИД террорчиларига қарши олиб бораётган кучларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги фикрига қўшилади.
Қайд этиш жоизки, Обаманинг ИШИД ҳақидаги Париждаги воқеалар рўй беришидан бир неча соат илгари айтиб ўтилган эди.