Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Сурия масаласи бўйича Венада бўлиб ўтган музокараларда томонлар Суриянинг келажагини унинг ҳалқи ҳал қилиши кераклигини тасдиқлашганини маълум қилди.

“Биз Сурия келажагини фақат Сурия халқи ҳал қилишини тасдиқладик. Бу шак-шубҳасиз президент Асад ва бу давлатдаги исталган бошқа сиёсатчи тақдирига ҳам тегишли”, деб айтди Лавров Венадаги музокаралар натижаларига кўра ўтказилган матбуот-анжуманида.