Ливанда 7 киши Байрутдаги теракт ташкилотчилари сифатида ҳибс қилинди. Бу ҳақда Ал Арабия телеканали орқали маълум қилинган.

Бу ҳақдаги маълумот мамлакат ИИВ раҳбари Нухад Машнук томонидан айтилган.

Бироз олдинроқ, Байрутдаги теракт қурбонлари сони 43 нафарга етгани, жароҳатланганлар сони эса 240 нафарлиги хабар қилинганди.

12 ноябрь кунининг иккинчи ярмида Байрутдаги аҳоли гавжум бўлган икки ҳудудда террорчи-ҳудкушлар ўзларини портлатишди. Бу ҳудудларда асосан шиалар истиқомат қилишади.

Ушбу терактлар учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.

Ливан ИИВ раҳбари Нуҳад Машнукнинг айтишича, шу куни жангарилар шаҳарнинг 4та жойида теракт амалга оширмоқчи бўлишган, портлашлардан бири туфайли учинчи нуқтага кетаётган террорчи ҳалок бўлган, тўртинчиси эса қочиб кетган.