Мальта шимоли-шарқидаги Пачевиль (Paceville) туманида жойлашган тунги клублардан бирида тиқилинч юзага келди, дея хабар бермоқда Times of Malta нашри.
Жароҳат олганларнинг кўпчилиги 25дан ошмаган ёшлардир. 13 ва 15 ёшдаги икки жабр кўрганнинг аҳволи оғир экани айтилмоқда.

Ҳодиса якшанба куни 00:30 (Тошкент вақти билан 4:30)да бўлиб ўтган. Жабрланганлар тўда ойнали балюстрада (нақшинкор панжара) томон куч билан сиқиб ташланган вақтда тан жароҳатларини олишган.

Тиқилинчга клуб биносида газ сизиши сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Бир неча кишининг маълум қилишича, тиқилинчлар бошланишидан аввал нафас олишда қийинчиликларни ҳис этишган. Ҳодиса юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.