Меркель ва германиялик вазирлар Голландия билан ўртоқлик учрашуви ўтказилишига қарши чиқмоқда

Спорт 15 Ноябрь 2015 2945

Германия канцлери Ангела Меркель бошчилигидаги юқори лавозимли немис амалдорлари Германия миллий терма жамоасининг 17 ноябрь куни Голландияга қарши ўтказилиши белгиланган ўртоқлик учрашуви ўтказилишига қарши чиқишмоқда. Бу ҳақда Bild нашри хабар берган.

Бундан олдинроқ, Париждаги терактдан кейин Ганноверда бўлиб ўтиши керак бўлган бу учрашувнинг бўлиб ўтиши катта сўроқ остида қолаётгани хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Франция пойтахти Париж шаҳрида 13 ноябрь куни оқшомида давомли терактлар содир этилди. Портлашлардан бири Франция ва Германия терма жамоалари иштирокида бўлиб ўтаётган ўртоқлик учрашуви вақтида, "Стад де Франс" стадиони дарвозаси олдида содир этилган ва бу портлаш туфайли 3 киши ҳалок бўлган.

Ўйиннинг биринчи тайми вақтида содир бўлган терактлар ҳақида маълумотлар кела бошлагач, ўйинни кузатиш учун стадионга келган Франция президенти Франсуа Олланд дарҳол эвакуация қилинишган, томошабинлар орасида ваҳима бошланмаслиги учун бу ҳақда эълон берилмаган ва ўйин давом эттирилган.

Ўйиндан кейин ҳар икки жамоа футболчилари ташқарида бир неча соат давомида хавфсизлик таъминланмагунига қадар майдонда қолишганди. Германияликлар стадиондан чиқиб, тўғри аэропортга йўл олишган.

Кўпроқ янгиликлар