Париждаги “Стад де Франс” стадиони ёнида ўзини портлатиб юборган худкуш ўз ёнига Сурия паспортини олиб олган, деб хабар бермоқда BFM телеканали.

“Батаклан” театрига бўлган ҳужум гувоҳларининг бир шуни алоҳида таъкидлаб ўтганки, концерт майдончасига ҳужум қилганларнинг бири “ҳақиқий европача кўринишга эга” бўлган.

Маълумот учун, Франция ва Германия ўртасида бўлиб ўтган ўртоқлик учрашуви пайтида “Стад де Франс” стадионидаги портлаш натижасида уч киши ҳалок бўлди.