ОАВ: Парижда теракт содир этган саккиз террорчидан бири суриялик, иккинчиси франциялик бўлган

Жаҳон 15 Ноябрь 2015 4547

Франциялик терговчилар Парижда қатор терактлар содир этган саккиз нафар террорчидан икки нафарининг шахсини аниқлади. Улардан бири суриялик, иккинчиси эса франциялик бўлган. Бу ҳақда "Европа-1" радиостанцияси хабар бермоқда.

Текширув натижаларига кўра, уларнинг бири Франция фуқароси, иккинчиси эса Сурия фуқароси бўлиб чиққан.

Аввалроқ “Стад де Франс” стадионидаги портлашга алоқадор худкуш ёнидан Сурия паспорти топилгани ҳақида маълум қилинган эди.

Кўпроқ янгиликлар