АҚШ президенти Барак Обама Парижда содир этилган терактлар сабаб мамлакат миллий хавфсизлик кенгаши билан учрашади, деб хабар бермоқда Reuters.

“Парижда бўлган терактлар сабаб, президент G20 саммити олдидан вазиятга баҳо бериш мақсадида мамлакат миллий хавфсизлик кенгаши билан учрашади”, — деди амалдорлардан бири.

Расмий маълумотларга кўра, Парижда содир этилган туркум терактлар оқибатида 128 нафар киши ҳалок бўлган. ОАВ эса қурбонлар сони 150 нафар эканлигини тасдиқлаб келмоқда. Париж полицияси саккиз нафар террорчининг барчаси йўқ қилингани ҳақида айтмоқда.