АҚШ президенти Барак Обама Парижга қилинган ҳужумларни “маданиятли дунёга қилинган ҳужум” деб атади. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда. У бу ҳақда Анталияда G20 саммитида чиқиш пайтида айтиб ўтган.

АҚШ президентининг сўзларига кўра, у Туркия президенти билан терроризмга қарши кураш масаласида музокара ўтказган.

Обама яна АҚШ Туркия ва Европа Иттифоқини қочқинлар оқимини камайтириш борасида қўллаб-қувватлашини ҳам таъкидлаб ўтган.