Одил Аҳмедов: “Яманга яхши кайфиятда йўл олмоқдамиз”

Спорт 15 Ноябрь 2015 3225

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов КХДРга қарши ўйиндаги ғалаба туфайли футболчлар Яманга яхши кайфиятда йўл олаётганини таъкидлади.

Яман терма жамоасига қарши ўйинга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун ЖАР стадионида машғулот ўтказди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов Яманга қарши ўйинга ҳам терма жамоа жиддий тайёргарлик кўраётгани ва КХДРга қарши ўйиндаги ғалабадан сўнг терма жамоа яхши кайфиятда навбатдаги ўйинга йўл олаётганини таъкидлади.

“КХДРга қарши муҳим учрашувдаги ғалаба туфайли терма жамоа футболчиларининг кайфияти аъло даражада. Биз шундай кайфият билан Яманга қарши ўйинга йўл олмоқдамиз. Биз Яманга қарши ўйинга ҳам аввалги ўйинларга бўлгани каби жиддий тайёргарлик кўраяпмиз”, - дейди Аҳмедов.

“Яман терма жамоасининг турнир жадвалида эгаллаб турган ўрни бизнинг тайёргарлигимизга таъсир кўрсатмайди. Биз КХДРга қарши ўйин натижасини ўйиннинг эртасигаёқ унутдик ва навбатдаги ўйинга тайёргарлик кўришни бошладик. Яман терма жамоаси олдинги турда сафарда Филиппинни мағлуб этди ва улар ҳам бу ўйинга жиддий тайёргарлик кўришлари аниқ. Биз Яманга қарши аввалги рақибларимига қарши қандай тайёргарлик кўрган бўлсак, худди шундай тайёргарлик кўрамиз”, дейди миллий терма жамоа сардори.

“Мухлислар учун чиройли ўйин кўрсатишга ва йирик ҳисобда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Асосийси эса, ғалаба ва уч очко”, - деди Аҳмедов.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14483 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68236 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37118 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 816 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1065 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1637 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1661 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар