Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Покистон Ислом Республикаси бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф 2015 йил 17-18 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Тошкентга келади.

Ташриф дастуридан икки мамлакат раҳбарларининг учрашув ва музокаралари ўрин олган. Уларда Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш, минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

УзАнинг хабар беришича, ташриф якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси билан Покистон Ислом Республикаси ўртасида Қўшма декларация қабул қилиниши, турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар имзоланиши мўлжалланган.