Бельгия бош прокурорининг маълум қилишича, Парижда 13 ноябрь куни ўлдирилган икки террорчи француз миллатига мансуб бўлган ва Брюсселда истиқомат қилган. Бу ҳақда RTBF хабар бермоқда.

“Яқин вақт оралиғида қўлга олинган воқеага алоқадор шахсларни судга олиб келиниши кутилмоқда”, — дейилади прокуратура маълумотида.

The Guardian нашри аввалроқ ушбу икки шахснинг Брюсселда яшагани сўроқ остида турганлигини маълум қилган эди.