ИШИДнинг Ливиядаги етакчиси Абу Набил АҚШ томонидан берилган авиазарбалардан кейин йўқ қилинди, деб айтилмоқда Пентагон баёнотида.

АҚШ Мудофаа вазирлиги расмий вакили Питер Кукнинг айтишича, террорчининг овози 2015 йилдаги қотиллик видеоёзувида янграган бўлиши мумкин.

Қайд этилишича, Набилнинг йўқ қилиниши ИШИДнинг Ливиядаги позицияларини заифлаштириши керак.

Кукнинг маълум қилишича, Ливиядаги операция Париждаги терактларгача бошланган.