Польшанинг Европа масалалари бўйича вазири Конрад Шиманскининг маълум қилишича, Парижда содир этилган қатор терактлар сабаб, ҳукумат муҳожирлар масаласида Европа Иттифоқи белгилаб берган квоталар бўйича муҳожирларни қабул қила олмайди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, эски ҳукумат тасдиқлаб кетган квоталар масаласига Польшанинг янги ҳукумати қўшилмайди ва “Париждаги воқеалар сабаб унинг бажарилишини даргумон, деб ҳисоблайди”.