Порошенко Украинадаги террористик таҳдидлар эҳтимоли ҳақида маълум қилди

Жаҳон 15 Ноябрь 2015 2260

Украина президенти Петр Порошенко ҳукуматда мамлакатда террористик таҳдидлар эҳтимоли тўғрисида маълумотлар мавжудлигини маълум қилди, дея хабар бермоқда “Интерфакс”.

“Бизда айни пайтда Париждаги даҳшатли ҳужумлар сингари янги таҳдидлар вужудга келган. Биз Украинада террорчилар билан алоқа ўрнатганлик эҳтимоллари ҳақида маълумотни қабул қилиб олдик”, - деди Порошенко.

Президент сўзларига кўра, у хавфлар, таҳдидларни бартараф этиш ҳамда Украинада тинчлик ва сокинликни ҳимоя қилиш учун хорижлик шериклар билан ҳамкорлик бўйича мутлақо аниқ топшириқларни берган.
Порошенконинг қайд этишича, кучайтирилган тартиб энг камида икки ҳафта давом этади.
Аввалроқ Украина ИИВ ва хавфсизлик хизматида Киев, Харьков, Днепропетровск, Львов ва бошқа шаҳарларда террористик ҳужумлари, ўқ отар қуроллар ва портловчи ускуналар ёрдамида тарғибот ўтказишга тайёргарлик кўрилаётгани тўғрисида маълумотлар мавжудлиги ҳақида хабар қилинган эди.

Кўпроқ янгиликлар