Францияда рельсдан чиқиб кетган TGV синовчи поезди соатига 350 км тезликда ҳаракатланган, деб хабар бермоқда Le Figaro.

Поезднинг компания-эксплуатанти ва SNCF давлат монополиясининг таъкидланишича, поезднинг энг юқори тезликда ҳаракатланиши режалаштирилган.

Аввалроқ Францияда рельсдан чиқиб кетган поезд ҳалокати оқибатида қурбон бўлганлар сони ўн кишини ташкил этгани маълум қилинди.