Рим папаси Франциск Париж терактини Учинчи жаҳон урушининг бир қисми деб атади

Жаҳон 15 Ноябрь 2015 3849

Рим папаси Франциск ҳеч қандай йўл билан оқлаб бўлмайдиган Парижда содир этилган терактлар ўзи илгари таъкидлаб келаётган Учинчи жаҳон урушининг бир қисми эканлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

“Бўлиб ўтган воқеаларни ҳеч қанақасига оқлаб бўлмайди”, — деди у Франция пойтахтида бўлиб ўтган воқеаларга нисбатан изоҳ берар экан.

2014 йилда понтифик ўзининг ваъзларидан бирида Учинчи жаҳон уруши аллақачон бошлангани ҳақида айтиб ўтган эди.

Кўпроқ янгиликлар