Швеция терма жамоаси Дания терма жамоасини футбол бўйича 2016 йилги Европа чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун ўтказилаётган плей-офф баҳсларининг биринчи учрашувида 2:1 ҳисобида ютди. Учрашув Стокгольмдаги “Френдс-Арена” стадионида бўлиб ўтди.

Швециялик футболчилар Эмиль Форсберг ва Златан Ибрагимовичнинг голларига даниялик футболчи Николай Йоргенсен битта жавоб тўпи қайтарди.

Жавоб учрашуви 17 ноябрда Данияда бўлиб ўтади.

ЕЧ-2016. Плей-офф баҳслари. 1-ўйин
Швеция — Дания — 2:1
Голлар: Форсберг, 45 (1:0); Ибрагимович, 50 (2:0, пен); Йоргенсен, 80 (2:1).