Сиёсатчи: Ғарбда Париждаги терактларга жавоб беришнинг уч варианти бор

Жаҳон 15 Ноябрь 2015 6771

Париждаги террористик ҳужумлардан сўнг Ғарбда келгусидаги ҳаракатларнинг учта варианти мавжуд, дея ёзмоқда Лондоннинг Осиё-Тинч океани фонди халқаро хавфсизлик бўйича директори Санжан Гохел CNN сайтига.

“Биринчидан, улар самарасизлигини намойиш этиб улгурган ИШИДга қарши жорий стратегияни давом эттиришлари мумкин. Иккинчидан, ИШИД инфратузилмаларини барбод этиш учун Сурия ва Ироқдаги маҳаллий иттифоқдошлар билан биргаликда ер усти ҳарбий амалиётларини бошлашади. Учинчидан, Ғарб Ироқ ва Суриядан шунчаки воз кечади”, - дея ёзмоқда у. Ушбу вариантларнинг ҳар бири ўзига хос хавфларни мужассам этган, қайд этади эксперт.

Бироқ унинг фикрича, агарда Ғарб терроризмга қарши “шафқатсизлик” билан кураш ҳақида эълон қилган ўз баёнотини амалий ҳаракатлари билан мустаҳкамласа, Европа ва АҚШда янада йирик терактлар содир этилишини кутиш мумкин. Ҳозирча ғарб етакчилари ўз “сийқаси чиққан” стратегияларини намоён этгани йўқ.
Таҳлилчи ИШИД Ғарбнинг Сурия ва Ироқда ер усти ҳарбий амалиётларини ўтказмаслигига ишонишига эътибор қаратди. Чунки бу мураккаб разведка ишларини олиб бориш, ИШИДнинг потенциал марраларини аниқлашни тақозо этади. Террористлар ҳаракат йўналишларини ўзгартиришни ўзлаштирган бўлиб, улар инфратузилмаларини авиазарбалар билан йўқ қилиш жуда мураккаб.

Кўпроқ янгиликлар