Сурия нефть ва табиий ресурслар вазири Сулаймон ал Аббос АҚШ давлат котиби Жон Керрининг Сурия ҳукумати ИШИД террорчилик ташкилоти билан нефть савдосини олиб бораётгани ҳақидаги маълумотини инкор этди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

“Бу маълумот нотўғри. Мамлакат нефть вазирлиги террорчилар ёки бошқалардан бир баррель ҳам нефть сотиб олмаган ёки сотмаган”, — деди у.