Террорчи “Стад де Франс” стадионига кирмоқчи бўлган, аммо назоратчи томонидан пайқаб қолинган

Жаҳон 15 Ноябрь 2015 10616

Париждаги “Стад де Франс” стадионида ўзини портлатиб юборган уч нафар худкушлардан бирида Франция ва Германия ўртасида бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувига кириши учун чипта бўлган. Бу ҳақда стадион назоратчиси маълумотига асосланиб, Wall Street Journal хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, ўйин бошланишига 15 дақиқа қолганда худкуш стадион ичига кирмоқчи бўлади. Аммо текшириш пайтида назоратчи уни пайқаб қолади. Террорчи улардан яшириниб, портловчи қурилмани ишга туширишга муваффақ бўлади.

Биринчи портлашдан кўп ўтмай, яна иккита портлаш содир бўлади. Стадиондаги одамлар фақатгина иккинчи таймдагина ён-атрофда содир бўлган терактлар ҳақида билишди. Ўйинни кузатиб бораётган Франция президенти Франсуа Олланд бўлиб ўтаётган воқеалар ҳақида телефон орқали хабар топди ва биринчи бўлимдаёқ стадионни тарк этди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 12889 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20472 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10183 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 11018 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 37928 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52162 Жамият
Трамп Афғонистондан америкалик ҳарбийларни зудтар олиб чиқиш имконсизлигини айтди
14:10 195 Жаҳон
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:00 282 Жаҳон
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Терма жамоанинг Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувига мухлислар киритилмайди
13:40 1960 Спорт
Кўпроқ янгиликлар