Франция полицияси томонидан қўлга олинган террорчилардан бирининг акаси улар бир неча йиллардан буён мулоқотда бўлмаганини маълум қилди, дея хабар бермоқда The Guardian.

“Бу савдойилик ва ақлсизлик. Мен ўтган кеча Парижга борган эдим ва у ерда нималар бўлганини кўрдим”, - деди жангарининг акаси полиция маҳкамасига боришидан олдин.
Қайд этилишича, у билан биргаликда террористнинг отаси ва номи ошкор қилинмаган аёл ҳам қўлга олинган.

Эслатиб ўтамиз, 13 ноябрь оқшомида Парижнинг бир қанча округларида терактлар уюштирилди ва бунинг оқибатида 129 нафар киши нобуд бўлди, жароҳат олганлардан 99 кишининг аҳволи анча оғирлиги маълум қилинди.