Тошкентда лизинг фирмаси менежери машина олаётган мижозидан минг доллар тама қилгани учун судланди

Жамият 15 Ноябрь 2015 3184

Тошкент шаҳридаги “Умида-Лизинг” МЧЖда менежер лавозимида ишлаб келган Бекмурод Ҳакимов коррупцион жиноятларда айбланиб қўлга олинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри хабар бермоқда.
Айтилишича, МЧЖ ўтган йили “Сабина-савдо” фирмаси билан шартнома тузиб, унга кўра, лизинг компанияси иккинчи томонга Nexiа автомобилини олиб бериши лозим эди.

Белгиланган тартибда “Сабина-савдо” МЧЖ автомашинанинг ярим пулини тўлаган. Қолгани эса лизинг шартномаси асосида тўланиши лозим эди. Автосалондан машина олиб келинса ҳам, уни эгасига бериш муддати чўзилиб кетган, негаки автотранспортни айнан Б. Ҳакимов шаҳар ИИББнинг ЙҲХБдан ўтказиб, кейин эгасига топшириши керак эди.

Иккинчи томон раҳбари Носиржон Маматов унга учраб, муаммонинг сабабини сўраганида, Ҳакимов ишни тезроқ битириш учун мижозидан минг доллар сўраган.

Маматов СВОЖЖДЛҚК департаментининг шаҳар бошқармасига ариза билан мурожаат қилган. Унга асосан департамент ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда Б. Ҳакимов ўзи талаб қилган пулни олаётган вақтда ашёвий далил билан ушланган.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71662 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37279 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21592 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81365 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61958 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1185 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 835 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 769 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 348 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 661 Маданият
Кўпроқ янгиликлар