Тошкентда "Х Республика Заковат фестивали" ўтказилди

Маданият 15 Ноябрь 2015 2842

Бугун, 15 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги "Тановар садоси" ресторанида "Х Республика Заковат фестивали" бўлиб ўтди.
Бу йилги фестивалда жами 22та жамоа қатнашди. Улардан 9таси вилоятлардан ташриф буюрган жамоалар бўлса, 13таси Тошкент шаҳридаги жамоалар ҳисобланади.
Фестивал қоидаларига кўра, бу йил ҳам 4та турда жами 60та савол берилди. Ўйин қизғин баҳс, мунозараларга бой тарзда ўтди.
Фестивал якунидаги натижаларга кўра 3-ўринни "Хоразм" жамоаси, иккинчи ўринни "Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети" жамоаси, биринчи ўринни эса "Заковат" ўйинларида бир неча йиллик тажрибага эга бўлган "Зуҳриддин Ёвмиддинов" жамоаси қўлга киритди.
2014 йилдан ўзгартириш киритилган фестивал низомига кўра, 9та вилоят жамоалари орасидан энг яхши натижа кўрсатган "Фарғона-2" жамоаси қўшимча тарзда экран ўйинларига йўланмага эга бўлди.
Энг эътиборли тарафи шундаки, "Фарғона-2" жамоаси иштирокчилари бу йилги фестивалда дебютант бўлиб қатнашган ёши катта иштирокчилардан иборат жамоа эди. Ҳаётий тажриба ва интеллектуал ўйинларига ихлосмандлик қўлгани учун биринчи уринишдан энг яхши натижага эришилди.
Юқорида санаб ўтилган жамоалар 2016 йилда бўлиб ўтадиган "Заковат" экран ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Чарос Омонова, ЎзДЖТУ талабаси

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20013 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23569 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12056 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13007 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42213 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53442 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48020 Lifestyle
Бектемир туманида  маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
Мактаб ва поликлиникалардаги бухгалтериялар қисқартирилади
КХДР Гуам оролига уюштириладиган тахминий ҳужум  видеосини тақдим этди
17:57 29 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар