14 ноябрда Венада бўлиб ўтган Сурия бўйича халқаро музокаралар иштирокчилари Сурияда 1,5 йилдан кейин сайловлар ўтказишга келишиб олдилар. Бу ҳақда учрашув натижаларига кўра Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Шу билан бирга Суриядаги муваққат ҳукумат ярим йил ичида шакллантирилиши ва шу вақт ичида мамлакатнинг янги конституция тайёрланиши керак.

Учрашувнинг барча иштирокчилари қисқа муддатларда ярашувга эришиш зарурлиги фикрига келишди.

Венадаги “Империал” меҳмонхонасида ўтган музокаралар 5 соатдан кўпроқ давом этди. Томонлар, шунингдек, Сурияда ҳаракат қилаётган террорчилик ташкилотлари рўйхатини тасдиқлашди.

Учрашувда деярли 20 та давлат ташқи ишлар вазирлари, Араб давлатлари лигаси, Ислом ҳамкорлиги ташкилоти ва Европа Иттифоқи вакиллари иштирок этишди.  

Сурияда президент Башар Асад тарафдорлари ва душманлари ўртасидаги ихтилоф 2011 йилнинг баҳоридан давом этиб келмоқда. 230 мингдан кўпроқ одам уруш қурбонига айланди, мамлакатнинг деярли ярим аҳолиси, яъни 11,5 млнга яқин суриялик ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлганлар.