“Реал” ярим ҳимоячиси Хамес Родригес жамоа билан шартномасини узайтирмоқчи.

As берган маълумотга кўра, футболчи жамоа таркибида Серхио Рамос ва Гарет Бэйл сингари кўп маош тўланадиган ўйинчилар қаторида бўлишни истайди. У йилига 10 миллион евро ишлаб топишни ният қилган.

Аввалроқ Хамес ва жамоа бош мураббийи Рафаэль Бенитис ўртасида келишмовчилик келиб чиққани ҳақида маълумот тарқатилган эди.