Хитой шарқидаги Чжэцзян провинциясида рўй берган ер ўпирилиши натижасида қурбон бўлганлар сони 16 нафарга етди, дея хабар бермоқда The Himalayan Times. 21 киши бедарак йўқолган дея ҳисобланмоқда.

Тонналаб тупроқ ва тошлар провинциядаги аҳоли пунктларидан бирини вайрон қилди, 30га яқин уйлар уюмлар остида қолди.

Ҳудуд ҳукуматининг хабар беришича, қутқарув амалиёти жараёнида 16та жасад аниқланди. Бир кишининг ҳаёти сақлаб қолинди. Унинг аҳволи барқарор ҳисобланмоқда.