Хитойнинг Лишуй қишлоғида (Чжэцзян вилояти, Шарқий Хитой) шанба куни тунда содир бўлган кўчки оқибатида 21 киши ҳалок бўлди.

Associated Press агентлигининг маълум қилишича, 16 нафар киши изсиз йўқолган.

Кўчки остида 30 га яқин уй қолган, ўнлаб турар-жой бинолари сув билан қопланган. Ҳисоб-китобларга кўра, 2,3 минг кишидан иборат Хитой миллий-қутқарув қўшини воқеа жойига йўналтирилган. 60 махсус техника воситаси ишлаб турибди.

Қидирув-қутқарув ишлари давом эттирилмоқда.