2015 йил 5 июнь куни Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани Питнак шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланган Шерзод Оллаберганов пора устида қўлга тушди. Бу ҳақда “Даракчи” газетаси хабар бермоқда.

Айтилишича, у қабулига келган фуқаро О. Азизованинг иш сўраб кириши чоғида Оллаберганов қиздан 300 доллар сўраган.
О. Азизова раҳбарнинг ноқонуний талаби устидан тегишли жойларга арз қилган. Натижада Оллаберганов жиноят устида қўлга олинди.
Суд ҳукми билан у 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.