“MIGRANT” мобил дастуридан фойдаланаётган сони 7 минг нафардан ошди

Технология 16 Ноябрь 2015 2622

2015 йилнинг сентябрь ойида Москва шаҳридаги Ўзбек миллий – маданий автономияси ва “ЛексМобайл” юридик фирмаси ҳамкорликда янги ижтимоий лойиҳа – “MIGRANT” мобил дастури ишга туширилган эди.

Ҳозирги пайтда дастур фойдаланувчилари Россияга кириш учун таъқиқ бор-йўқлигини аниқлаш, патент ва ишга рухсатноманинг ҳақиқий эканини текширишлари мумкин. Мазкур хизмат Россия ва ундан ташқарида меҳнат қилаётган меҳнат муҳожирларига рус, ўзбек ва тожик тилларида хизмат кўрсатади. Шу кунгача дастурдан фойдаланаётганлар сони 7000 дан ошиб кетди.

“MIGRANT” дастури меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқий хабардорлигини ва саводхонлигини ошириши эътироф этилмоқда. Шунингдек, дастур меҳнат муҳожирлари учун оддий ягона интерфейс орқали ижро ҳокимиятига қарашли турли органлар кўрсатаётган хизматлардан фойдаланишга имкон беради.

“ЛексМобайл” ходимларининг сўзларига кўра, дастурга фойдаланувчилар эҳтиёж ва талабларидан келиб чиққан ҳолда кўпгина фойдали ва қизиқарли қўшимчалар киритиш режалаштирилган. Мобил дастури орқали яқин келажакда Федерал солиқ хизмати сайтига кирмасдан патент учун тўлов квитанциясини шакллаштириш, тўлов ўтказиш, шахсий ИНН ни аниқлаш ва бошқа ишларни амалга ошириш мумкин. Дастурга “эслатиш” функциясини киритилгач, у муҳожирни қачон патент учун тўлов ўтказиши лозимлиги, регистрация муддати қачон тугаши ва мамлакатни тарк этиши зарурлиги ҳақида ўз вақтида огоҳлантириб боради.

Дастур Android ва IOS платформаларида ишлайди. Уни кўчириб олмоқчи бўлганлар “Play Маркет” ёки “App Store” мобил дастурлар дўконларидан “Мигрант” ёки “Migrant” сўзларини киритиб топишлари мумкин.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12523 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26640 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46348 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47380 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 518 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 2039 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1876 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар