“Оқ уй” бош ошпази Ўзбекистонда мастер-класслар ўтказмоқда

Жамият 16 Ноябрь 2015 5475

АҚШнинг обрўли ошпазларидан бири Билл Яссес (Bill Yosses) Ўзбекистонда маҳорат сабоқларини ўтказмоқда. Бу ҳақда “Туркистон-пресс” НАА хабар қилди.

Билл Яссес АҚШ давлат департаментининг 2012 йил старт олган “Culinary Diplomacy” (“Кулинар дипломатия”) дастури доирасида 2015 йилнинг 12-24 ноябрь кунлари ўзбек ошпазлари учун маҳорат дарсларини ўтади. Ўзбекистонда илк бор бўлиб ўтаётган мастер-класслар АҚШ элчихонаси, республика ошпазлар ассоциацияси ва бошқа миллий шериклар томонидан ташкил этилди.

Таниқли ошпаз Ўзбекистонда икки ҳафта давомида бир қатор ҳудудлар, жумладан, Урганч, Хива, Бухорога ташриф буюради. У нафақат ошпазлар учун маҳорат дарслари ўтказади, балки таълим муассасаларида бўлғуси мутахассислар билан ҳам учрашади. Унинг мастер-класслари Тошкентда бошланди. Хусусан, 16 ноябрь куни “GoldenHill” ресторанида Ўзбекистон ошпазлар ассоциацияси томонидан таклиф этилган ёш ошпазлар билан амалий учрашув бўлиб ўтди.

Америкалик ошпаз 24 ноябрь куни Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги миллий кутубхонада ошпазлик маҳорати тўғрисида маъруза қилиши режалаштирилган. Унда қатнашишни истаганлар таниқли ошпаз сирларидан бохабар бўлишлари мумкин.
Мастер-классларда Бил Яссес нафақат қандайдир таом ёки ширинликни тайёрлашни кўрсатади, балки овқатлар тарихи, қандай маҳсулотлардан фойдаланиш мумкинлиги, соғлом турмуш тарзини қандай олиб бориш каби мавзуларда ҳам сўзлаб беради.

Маълумот учун, Билл Яссес Кичик Жорж Буш ва Барак Обама президентлиги даврида “Оқ уй”нинг бош ошпази лавозимида меҳнат қилган. Яссес АҚШнинг биринчи хоними Мишель Обамага соғлом овқатланиш соҳасидаги “Let’s move!” (“Келинг ҳаракат қиламиз!”) лойиҳасини амалга оширишга кўмаклашган. У қиролича Елизавета ва Рим папаси учун ҳам ширинликлар тайёрлаган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35618 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74809 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11289 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140223 Жамият
Испанияда террорчилар яширинган жойдан уч жасаднинг қолдиқлари топилди
09:15 50 Жаҳон
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 168 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 162 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 640 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 301 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 540 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар