Афғонистонда террорчи-ҳудкуш ўзини портлатиб юборди. Натижада бир киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Reuters.

Агентликнинг маълум қилишича, террорчи хорижий кучлар карвони ёнида портловчи қурилмани ишга туширган.

Ҳодисада 12 нафар киши жароҳат олган. Ушбу воқеани ҳеч бир террорчилик ташкилоти ўз зиммасига олмаган.