Италиялик ёш футболчи, ўтган мавсумни Канаданинг "Торонто" жамоасида ўтказган Себастьян Жовинконинг агенти бўлмиш Андреа Д′Амиконинг билдиришича, унинг мижозига "Барселона" жамоасидан қизиқиш мавжуд.

"Жовинко "Торонто"да қолишга қарор қилган. У ўзини бу ерда бахтли ҳис қилаётганига ишончим комил. "Торонто" келажаги ёрқин лойиҳа ҳисобланади.

Ҳозирда Жовинко таътилда ва кейинги мавсумга тайёрланмоқда. Жамоадагилар у кейинги мавсумни янада ёрқинроқ ўтказишини кутишмоқда.

"Барселона" унга қизиқиш билдирган, лекин расмий таклиф билан чиқмаган. Лекин Жовинко ҳар қандай ҳолатда ҳам "Торонто"да қолишини билдирган", дейди агент.