Anonymous хакерлари ИШИДдан Париж учун ўч олишга ваъда берди

Жаҳон 16 Ноябрь 2015 10168

Anonymous хакерлик гуруҳи Парижда содир этилган терактларга жавобан ИШИДга қарши курашни кучайтиришга ваъда берди. Бу ҳақда гуруҳ вакиллари томонидан ёзилган видеомурожаатда айтилган. Бу видеомурожаат бир нечта тилда ёзилди ва YouTube хизматидаги Anonymous гуруҳига тегишли каналларда пайдо бўлди.

Гуруҳнинг инглиз тилидаги версияси ИШИД томонидан ишлатиладиган ижтимоий тармоқлардаги сайт ва аккаунтларга мисли кўрилмаган кўламда киберҳужумлар уюштиришга ваъда берди.

Twitter микроблог хизматидаги Anonymous аккаунтлардан бири маъмуриятининг таъкидлашича, бу Anonymous террорчиларни ҳаракатларини қоралаётган биринчи ҳолат эмас.

Жорий йилнинг март ойида Anonymous ИШИДга қарши курашиш учун бошқа хакерлик гуруҳлари билан бирлашган эди. Гуруҳ вакилларининг айтишича, улар экстремистлар ижтимоий тармоқларда ташвиқот ва одамларни ёллаш учун ишлатган бир неча ўн минг аккаунтни тўсиб қўйишга муваффақ бўлганлар. Биринчи марта Anonymous 2015 йил февралда террорчиларга қарши уруш эълон қилган. Ўшанда хакерлар ИШИД тарафдорларини интернетдан фойдаланиш имкониятидан маҳрум қилиш, яъни сайтлар, аккаунтлар ва электрон почтани ишдан чиқаришга ваъда беришган.

Anonymous халқаро хакерлик гуруҳи 2003 йилда ташкил топган. Бу гуруҳ хакерлари, хусусан, давлат идоралари ва кучишлатар тузилмалар сайтларига ҳужум уюштирадилар.

Кўпроқ янгиликлар