АҚШ Гуантанамо қамоқхонасида сақланаётган 5 нафар маҳбусни Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудига жўнатди. Бу ҳақда Пентагонга асосланган ҳолда Рейтер нашри хабар тарқатган.

БААга жўнатилган маҳбуслар келиб чиқишига кўра яманликлар ҳисобланади. Улардан 4 нафари 2009 йилдаёқ авф этилган ва озодликка чиқишни кутаётганди. Яна бир маҳбуснинг озод қилиниши ҳақида эса 2014 йилда тавсия берилган.

Пентагондагиларнинг қайд этишича, Кубадаги Гуантанамо қамоқхонасида яна 107 нафар маҳбус қолмоқда.

Бироз олдинроқ, АҚШ бу маҳбусларнинг 50 нафардан ортиғини дунёнинг турли мамлакатлар ихтиёрига жўнатиши ҳақида музокаралар ўтказилганди.